Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари кескин ошиши мумкин
Кеча, 29 июль куни ўтказилган Марказий банк бошқаруви йиғилишида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида шаклланган ташқи ва ички иқтисодий шароитларни инобатга олиб, 2021 йил охиригача макроиқтисодий кўрсаткичларнинг прогнозлари қайта кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, иқтисодиётда сезилган инфляция ва инфляцион кутилмалар даражасининг юқори қолаётганлиги ҳамда уларнинг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгаришига таъсирчанлигининг юқорилиги инфляцион вазиятни янада кучайтириши мумкин.
Келгуси ойларда пандемия билан боғлиқ вазиятнинг ўзгариши шароитида дори-дармонлар, тиббий хизматлар ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари кескин ошиши мумкин. Бунинг олдини олиш, карантин билан боғлиқ чекловларнинг умумий овқатланиш, транспорт ва етказиб бериш хизматлари соҳаларидаги нархларга таъсирини камайтириш бўйича чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Гўшт маҳсулотлари ва қорамоллар импорти ҳажмининг ошиб боришига қарамай ички бозорларда гўшт маҳсулотлари нархларининг ўсиш динамикаси сақланиб қолади.