Автомактаблар фаолият олиб бориши учун қандай талаблар қўйилди?
АОКА штабидаги брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарди:
➖ Барча ҳудудларда автомактаблар фаолияти тикландими? Пандемия шароитида уларга фаолият олиб бориши учун қандай шартлар қўйилди?
➖ 2020 йил 1 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятига рухсат берилган.
Бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб онлайн ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим.
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчиларга масофадан туриб ўқитиш имконияти бўлган ташкилотларгина иш бошлаши лозимлиги тушунтирилди.
Республика махсус комиссиясининг қарори билан белгиланган талабларга амал қилмаган ташкилотларга маъмурий жавобгарликдан ташқари, лицензияси бекор қилишгача бўлган чоралар қўлланилиши мумкинлиги тушунтирилди.