Автомашинани бекат олдида қолдириб кетган ҳайдовчи жаримага тортилди

Самарқанд шаҳар, Буюк Ипак йўли кўчаси автобус бекати олдида ҳайдовчи "Lasetti" русумли автомашинасини мумкин бўлмаган жойга қолдириб кетгани ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозига сабаб бўлди.
Автомашина йўловчиларга ўтиш йўлакдан ўтишга халал берган.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан қонуний тартибда чора кўрилиб, огоҳлантирилди.
Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишини сўраб қолган.