Ахборотнинг ҳаддан ташқари кўплиги хавфлими? Олимлар бонг урмоқда
- Носоғлом турмуш тарзи, экология, стресс каби омиллар билан бир қаторда ортиқча маълумотлар ҳам замонавий инсон соғлиғига зарар кўрсатади, - дейди Ренсселер политехника институти (АҚШ) тадқиқотчилари. Улар ахборотнинг информацион зўриқишни ифлосланган ҳаво билан солиштириш мумкинлигини исботлаб беришди.
Тадқиқот натижалари “Nature Human Behavior” илмий журналида чоп этилди.
Тадқиқотчилар ахборотнинг ҳаддан ташқари кўплиги ёки информацион чиқинди инсон саломатлигига атроф-муҳитдаги зарарли моддалар каби зиён етказади, деган хулосага келишди.
Ҳодиса ижтимоий тармоқлардаги материаллардан фойдаланиш билан боғлиқ, негаки, одам Интернетда ўзи ўзлаштириб, қайта ишлов бера олмайдиган ҳаддан ташқари кўп маълумотларни “истеъмол” қилади.
Бу қандай таҳдид?
Информацион чиқинди руҳий жиҳатдан ҳам хавфлидир. Маълумотларни ислоҳ қилишга улгура олмаслик билан бирга, одам камида уларни тўғри баҳолашни тўхтатади.
Сўнг қарор қабул қила олмаслик ривожланади, алоқа доираси тораяди, ўзидан, ишидан ва ҳоказолардан қониқмаслик ва мотивация билан боғлиқ муаммолар (аниқроғи унинг йўқлиги) пайдо бўлади.
Натижада, информацион зўриқиш ижобий одамнинг салбий фикрлайдиган мавжудотга айланишига олиб келади.
Ҳодисани "маълумотлар қуруми" деб атаган олимлар, у етказадиган зарар миллионлаб долларларга етиши ҳақида гапиришмоқда. Ва бу масалада, илм-фан, таълим ва қонунчилик даражасида зарур чоралар кўришга чақирмоқда.
Тадқиқотлар давом этмоқда.