Азон овози сайёрамизда суткасига 24 соат давомида тинимсиз айтилади

Бирлашган Араб Амирлигидаги математик олимлар ажабтовур кашфиёт қилдилар. Улар ер юзида азон овози суткасига 24 соат давомида 1 дақиқа ҳам тўхтамасдан янграб туришини исботлади.

Бу ҳақда БААлик олим Абдулҳамид ал-Фозил араб журнали «Al-Balal Islami»га хабар берди.
Олимнинг тушунтиришича, сайёрамиз 360 та вақтли меридианга бўлинади. Бу меридианлардан ҳар бири бошқасидан роппа-роса 4 дақиқага фарқ қилади. Азон тўғри талаффуз этилса, у айнан 4 дақиқа давом этади.
Шунинг учун 1 меридиан (нуқта)да азон айтиб бўлинса, шу заҳоти бошқасида бошланади. Шу тартибда азон тўхтовсиз, ер юзида 1440 дақиқа ёки суткасига 24 соат янграб туради.