Банк хизматлари рақамли технологиялар ёрдамида кўрсатилмоқда

Президентимизнинг жорий йил 21 апрелдаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, банкимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида ички назорат бўлинмаси ташкил этилди.

Бугун бўлинма томонидан коррупция ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, меҳнат жамоасида муросасиз муносабатларни шакллантириш ҳамда манфаатлар тўқнашувларга йўл қўймаслик бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, банк хизмати жараёнларини рақамлаштираётганимиз коррупцияга қарши курашда муҳим омилга айланяпти. Масалан, “SQB BUSINESS” ва “SQB Mobile” дастурлари орқали мижозларга 24/7 режимида хизматлар кўрсатиляпти. Бунинг самарасида мижозларимиз банкга келмасдан туриб фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.

Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш фақат назорат чоралари билангина эмас, балки ходимлар ва мижозларнинг ҳуқуқий онгини ошириш орқали ҳам амалга оширилмоқда. Учрашувлар, семинарлар давомида ҳалоллик ва қонунга садоқат тамойиллари тарғиб этилмоқда.
Бундан ташқари, муассасаларимизда коррупция ёки манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун “ишонч телефони”, махсус веб-форма ва “Телеграм” чат-ботлар ташкил этилган.

Ф.ГАФАРОВ,
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ вилоят филиали коррупцияга қарши курашиш гуруҳи ходими.