Баъзи жойларда пушти ранг қор ёғади, баъзи жойларда қор таъми ва ҳиди билан тарвузни эслатади
🔹 Инсон юраги бутун ҳаёти давомида тахминан 2,5 миллиард марта уради ва кунига 7500 литр қон қуяди.
🔹 Олимлар дангасалик юқори ақл-идрок белгиси эканлигини исботлади. Бундан ташқари, дангасалик одамнинг ўйга чўмиб кетишига имконият беради, жисмоний фаол одамлар эса бор кучини сарфлайди, шунда уларда ҳар хил мулоҳаза қилиш учун вақт ҳам, куч ҳам қолмайди.
🔹 Аслида шолига унчалик катта миқдорда сув керак эмас. Бегона ўтлар бу шароитда ўсиб кета олмаслиги сабабли сув уларга қарши табиий ҳимоя ҳисобланади.
🔹 Twitter логотипидаги кўк қушча ўз исмига эга – Ларри. Ижтимоий тармоқ яратувчилари уни баскетболчи Ларри Берд шарафига аташган.
🔹 TESLA асосчиси Илон Маск компанияси логотипи мушук бурни тасвири эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақда у ўз твиттерида ёзган.
🔹 Тушимизда кўрган барча одамлар ҳаётимизда ҳатто уларни эслаб қолмаган бўлсак ҳам, ҳеч бўлмаганда бир лаҳза бизга дуч келган.
🔹 Баъзи тоғларда пушти ранг қор ёғади. Масалан, Сьерра-Невада (Калифорния)да тушадиган пушти ранг қор таъми ва ҳиди билан тарвузни эслатади.
🔹 Кулги инсон организмидаги антитаначалар фаоллиги даражасини 20 фоизга ошириши орқали вируслар ва саратон ҳужайраларини ўлдиради.
🔹 Хитойда чўкаётган одамни қутқариш тақиқланган ва жиноят ҳисобланади, акс ҳолда сиз унинг тақдирига аралашган бўласиз.
🔹 Агар Антарктидадаги барча музлар эриса, денгиз сатҳи Ер бўйлаб 60 метрга кўтарилади.
🔹 Инсон миясида 125 триллиондан ортиқ асаб алоқалари мавжуд. Бу Сомон йўли катталигидаги 1500 та галактикада жойлашган юлдузлар билан тенг.
🔹 Непалнинг тоғли ўрмонларида танасининг узунлиги тахминан 3 сантиметр бўлган улкан асаларилар яшайди, бу асаларилар одамда галлюцинацияларни келтириб чиқарадиган асал ишлаб чиқаради. Галлюциноген асални Ҳимолайнинг ушбу қисмида яшовчи Гурунг аҳолиси тиббий мақсадлар учун йиғади.
Баҳора Муҳаммадиева тўплади.