Беларусь президентлигига номзодлар аниқ бўлди
Беларусь Марказий сайлов комиссияси (МСК) мамлакат президентлигига номзод сиёсатчилар исм-шарифини маълум қилди. Беларусь МСК раҳбари Лидия Ермошина берган маълумотга кўра, сайловда 7 нафар номзод иштирок этади.
“Сайловда иштирок этишни истовчи етти нафар номзод қолди. Ушбу номзодлар тарафдорлари томонидан йиғилган имзоларни ҳудудий комиссияга тақдим этдилар. Имзолар сони қанча эканлигини билмайман. Буни ўн кун давомида олиб бориладиган текширув аниқлайди”, дея таъкидлади Ермошина РИА Новостига берган интервьюсида.
Беларуснинг амалдаги Президенти Александр Лукашенко, “Белгазпромбанк”нинг собиқ раҳбари Виктор Бабарико, юқори технологиялар Парки маъмурияти собиқ раҳбари ва Беларуснинг АҚШдаги собиқ элчиси Валерий Цепкало, “Ҳақиқатни сўзла” жамотчилик бирлашмаси раҳбарларидан бири Андрей Дмитриев, Беларусь социал-демократик “Грамадаси” раҳбари Сергей Черечень, собиқ депутат Анна Канопацкая, шунингдек, беларуслик видеоблогер Сергей Тихоновнинг рафиқаси Светлана президентлик учун кураш олиб боради.
20 июнь куни номзодлардан бири Виктор Барабикога нисбатан “Белгазпромбанк иши” бўйича айблов эълон қилингани маълум бўлди.
Беларусь президентлиги учун навбатдаги сайловлар 9 август куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.