Беларус “Украина рангли инқилоб сценарийси” такрорланишидан қутулиб қолди

Мамлакатдаги зиддият секин пасаймоқда. Бу ҳақда 2 сентябрь куни Беларусь Ташқи ишлар вазири Владимир Макей маълум қилди.

“Бугунги кунда биз биринчи навбатда, ички ва ташқи босимга жавоб қайтаришимизга тўғри келмоқда. Шу билан бирга иккинчиси биринчисига таъсир кўрсатади. Шунга қарамасдан, биз биринчи босимдан ўтиб олдик ва Беларусда ташқаридан ташкиллаштирилган “Украина рангли инқилоб сценарийси” ривожланишига йўл қўймадик”, деди Майкей РФ ТИВ Сергей Лавров билан олиб борилган музокаралар чоғида.

“Бугунги кунда, маълум даражадаги сиёсий тўқнашувлар кузатилмоқда. Аммо айтиш жоизки, унинг даражаси ва ундаги зиддиятлар анча пасайган”, қўшимча қилди у.