Беларусда 360 нафар намойишчи ҳибсга олинган
- 26.06.2020 13:25
- 139
- Хориж
Амалдаги Президент Александр Лукашенкодан бошқа президентликка муқобил номзодларни қўллаш учун йиғилган намойишчиларнинг аксарияти қисми Минск шаҳрида ҳибсга олинган.
18 июндан 21 июнга қадар Беларусда ўтказилган президентликка муқобил номзодларни қўллаш намойишларида умумий ҳисобда 360 киши ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Весна” (“Баҳор”) ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази хабар берди.
Ҳибсга олинганларнинг 260 нафари пойтахтликлар ҳисобига тўғри келади. Шунингдек, яна 18 та шаҳарда норозилик намойишлари бўлиб ўтган ва ҳибсга олиш ишлари амалга оширилган.
Бир неча кун илгари Минскда навбатдаги ҳибсга олиш ишлари амалга оширилганидан сўнг 15 нафар “ОМОН”чилар ўз хоҳишлари билан хизмат вазифаларидан воз кечгани тўғрисида хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 9 август куни Беларусда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа