Белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилманг!

Кунларнинг исиб кетиши фуқароларнинг белгиланмаган сув ҳавзаларида, ариқларда, каналларда чўмилишига сабаб бўлмоқда. Бу эса айрим кўнгилсиз ҳодисаларни, чўкиб кетиш ҳолатларини юзага келтирмоқда.

Фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳар фавыулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан белгиланмаган жойларда чўмилишни тақиқловчи плакатлар, баннерлар ҳамда эслатмалар шаҳардаги барча сув ҳавзаларига ўрнатиляпти. Фуқароларга қўшимча йўриқномалар тарқатилмоқда.

Ёз мавсумини мароқли ўтказишда ўзимиз ва оила аъзоларимиз ҳаётига бефарқ бўлмайлик.

Т.Ашуров,

 Самарқанд шаҳар ФВБ инспектори, лейтенант.