"Беш ташаббус олимпиадаси": Самарқандлик спортчилар республикада еттинчи ўринни эгаллади

2024 йилда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва истеъдодли ёшларни кашф қилиш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида навбатдаги танлов ва спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Ушбу мавсумда спортнинг 12 та туридан (енгил атлетика, стол тенниси, шашка, шахмат, футбол, мини-футбол, волейбол, стритбол, миллий кураш, гимнастрада, армрестлинг ва воркаут) ва 5 та параспорт туридан (пара енгил атлетика, пара стол тенниси, аравачада стол тенниси, пара шахмат ва пара шашка) бўйича 5 босқичли спорт мусобақалари ташкил этилди.
2024 йил 15 сентябрдан гандбол буйича уч босқичли “Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси кубоги” учун мусобақаларига старт берилди.
Мусобақалар 13 та спорт туридан вилоятдаги 1126 та маҳаллада истиқомат қилаётган 10-30 ёшдаги 1278202 нафар ёшлардан 5tashabbus.uz платформасидан 769 607 нафари (60 фоиз) рўйхатдан ўтиб, 680 566 нафари (88 фоиз) спорт мусобақаларида иштирок этди.
Мусобақа низомига мувофиқ, сентябрь ойида мактаб ўқувчилари, профессионал таълим муассасалари ва олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳам мусобақалар юқори савияда ташкил этилди.
Ушбу мусобақаларда 10-30 ёш тоифасида 769 минг 607 нафар ёшлар рўйхатдан ўтиб, қарийб 90 фоиз ёшлар иштирок этди.
2024 йилда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 27 йўналиш бўйича танлов ва мусобақаларда самарқандлик ёшлар еттинчи ўринни эгаллади.
14-30 ёш тоифасида ўтказилган мусобақаларда вакилларимиз 11 та олтин, 10 та кумуш, 9 та бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, Нарпай тумани ёшлари республика бўйича 9,9 миллион нафар маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган оммавий спорт мусобақаларининг А, Б, C лигасида 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан вилоятда энг яхши кўрсаткични қайд этди.
Шуҳрат Рўзиев.