Биласизми, хусусий шифохона томонидан кимлар бепул даволаниши мумкин?
Қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 январгача хусусий тиббиёт муассасалари (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) тиббий хизматлар кўрсатишдан бўшайдиган маблағларни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирганда барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.
➡️ Бунда, солиқ имтиёзи тақдим этилган хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:
➖ ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
➖ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
➖ муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
➖ ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;
➖ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
➖ 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
➖ 1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
➖ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.