Биосфера ҳақидаги маълумот сир сақланадими?

Табиий ҳудудларни ўрганиш, атроф муҳит мониторингини олиб бориш ҳамда экологик таълим-тарбияни такомиллаштириш мақсадида 2019 йил 20 мартда давлатимиз раҳбарининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида вилоятимизда бўлган ўзгаришлар ҳақида вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасидан бир ярим ойдан буён маълумот ололмадик. Ваҳоланки, ушбу қарор мазмунини аҳолига етказиш вазифаси вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қаторида таҳририятимизга ҳам юклатилган. Қарор билан соҳага киритилган ўзгаришларни сўраб бошқарманинг ахборот хизмати ходимига, масъул мутахассис ва ҳатто бошқарма бошлиғига мурожаат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Балки давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори билан киритилган ўзгаришлар вилоят бошқармасида махфий сақланар…

Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ.