Бир донаси 20 доллардан сотиладиган “қора олмос” олмалари

Негадир одамлар уни етиштиришдан бош тортади?

Таркибида маълум бир ранг берадиган табиий бўёқ – антоцианлар мавжудлиги туфайли олмалар ҳар хил рангга “бўялган”.

Яқинда дўкон пештахталарида янги рангдаги олмалар пайдо бўлди. Бу олмалар нафақат тўқ бинафша ранги, балки таркибидаги минераллар ва фойдали компонентлар мавжудлиги билан ҳам фарқланади. Шунингдек, бу олмалар бошқа олма турларига қараганда анча ширали ва мазалироқ.

Янги Зеландияда яратилган, кейин Хитой ва Тибетга олиб келинган олманинг бу навига "қора олмос" деб ном берилди. Қора олмос ташқи томондан ҳайратланарли даражада ялтироқ ва жуда силлиқ. Ушбу олмаларнинг муҳим афзаллиги шундаки, улар турли паразитлардан ҳимояланган ва бир неча даража совуқ ҳароратга бардош бера олади.

Камёб олмаларни фақат кўп қуёш нури тегадиган баланд тепаликликларда етиштириш мумкин. 2011 йилда Хитойнинг  Ньинчи округида ушбу олмалар учун улкан боғ ташкил этилиб, кўчатлар экилди. Соҳибкорлар кейинги уч йил давомида дарахтларни астойдил парвариш қилиб келди.

“Қора олмос” тахминан октябрь ойида йиғиб олинади, ноябрь ва декабрь ойларида маҳсулотнинг фақат 30 фоизи сотувга чиқарилади. Қолганлари ранг сифат белгиси бўйича стандартлардан ўтмайди. Шу сабабли, истеъмолчигача бу мазали олмаларнинг оз миқдори етиб боради.

Кичик ҳажмлари туфайли, “қора олмос” жуда юқори нархга эга ва ҳамма ҳам уларни сотиб олишга қодир эмас. Айнан шу сабабли “қора олмос” фермерларга фойда келтирмайди.

Ўз-ўзидан эксклюзив маҳсулотлар сирасига кириши туфайли Хитойда бу олмалардан ноёб маҳсулот сифатида фойдаланишга қарор қилинди. Кўпинча, уларни ҳар бири 6-8 донадан иборат байрам пакетларида кўриш мумкин ва “қора олмос”ни сотиб олмоқчи бўлганлар учун буюртмалар олдиндан қабул қилинади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.