Бир кунлик очлик
Бу амалиёт асрлар давомида қўлланиб келинади. Саломатликни мустаҳкамлаб, танага тетиклик ва юқори кайфият берувчи бу одат соғлом ҳаёт учун муҳим восита саналади.
Қисқа муддатли очликнинг фойдали томонлари нимада?
Танани тозалайди. Бир кунлик рўза организмнинг овқат ҳазм қилиш фаолиятига танаффус беради ва тананинг ўз-ўзини тозалаш жараёнини фаоллаштиришади. Оқибатда жигар ҳамда буйрак токсинлардан халос бўлади, танага енгиллик ҳиссини беради, умумий саломатлик яхшиланади.
Иштаҳани тартибга солади
Кунлик рўза тутиш иштаҳа ва овқатланиш жараёнини тартибга солади, ортиқча вазнни назорат қилиш имконини беради.
Метаболик фойдаси
Тадқиқотлар бир кунлик рўза метаболизм жараёнини яхшилашини кўрсатди. У тана ҳужайраларини тиклаши билан бутун организмга ижобий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга.
Ҳаётийлик ва ақлий равшанликни оширади
Кўпчилик одамлар бир кунлик рўзадан кейин ўзларида ижобий қувват оқими ҳамда фикр равшанлигини сезишганини билдиришган. Шунингдек, қисқа муддатли очлик саратон хавфини камайтириш, асаб толаларини мустаҳкамлаш, аллергия ҳамда қандли диабетнинг олдини олиш, тери парваришида ҳам самарали таъсирга эга.
Д.Холиқова тайёрлади.