Бир суткада 614 534 та коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 68 миллион 165 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Шундан, 1 миллион 557 мингдан зиёд киши вафот этган (2020 йил 10 декабрь, Европа вақти билан соат 17:46 ҳолатига). 

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 614 534 янги ҳолати аниқланди, 11 983 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (2020 йил 11 декабрь Тошкент вақти билан соат 10:26 ҳолатига) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 69 миллион 592 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 1 миллион 581 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. ЖССТ маълумотларига кўра, у ерда 14,972 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (9,767 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (6,674 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (2,541 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (2,269 миллиондан ортиқ).