Биринчи чоракда ишлаб чиқаришда 132 та бахтсиз ҳодиса юз берган, 42 нафар ходим ҳалок бўлган

Январь-март ойлари давомида ишлаб чиқаришда юз берган 132 та бахтсиз ҳодиса белгиланган тартибда махсус текширилди, шулардан 26 таси ўлим билан тугаган, 97 таси оқибати оғир ва 9 таси гуруҳий бахтсиз ҳодисаларни ташкил этди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумот берди.

Юз берган бахтсиз ҳодисалар оқибатида 42 нафар ходим ҳалок бўлган, 104 нафар ходим оғир тан жароҳати ва 4 нафари енгил тан жароҳати олган.

5 972 та корхонада ўтказилган назорат тадбирларида 11 315 та қонун бузилиш ҳолати аниқланиб, 2 483 нафар мансабдор шахсга нисбатан 4 млрд. 864 млн. 600 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.