Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Битирувчиларга китоб совға қилинди

Пахтачи туманидаги рус тилида дарс берувчи 21-умумтаълим мактабини жорий йилда 69 нафар битирувчи янги ҳаётга қадам қўйди. Мазкур мактабда 88 нафар ўқитувчи 1126 нафар ўқувчига дарс бериб келади.

Битирувчиларнинг 5 нафари фан олимпиадаси вилоят босқичида муносиб иштирок этган. Икки нафари муддатидан олдин талаба бўлган.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бўлими бошлиғи Ғ.Бобохолов шу мактабда ўқиган. У ушбу мактабда бўлди ва ўқувчилар билан олий таълимга тайёргарлик кўришда эътибор бериш зарур бўлган ҳолатлар ҳақида суҳбатлашди.

Учрашув давомида катта ҳаётга қадам ташлаётган ёшлар олдида турган вазифалар, ўқиш, изланиш кераклиги, бу борада улар учун яратилаётган имкониятлар, таътил даврида ҳам ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ўтказиши, ўз устида ишлаши лозимлиги айтиб ўтилди.

Ўқувчиларнинг ёзги таътилни мароқли ўтказиши, китоб мутолаасига ошно бўлиши учун мактаб ахборот-ресурс марказига бадиий китоблар совға қилинди.

Шунингдек, Ғ.Бобохолов тумандаги 47 та умумий ўрта таълим мактабида химия, физика ва биология фанлари бўйича виртуал лаборатория СД-дисклар яратилиши, бу борада СамДУ ҳамда ҳудудий малака ошириш институти билан ҳамкорликда ишлар бошланганлиги ҳақида маълумот берди.