Бўш турган маблағдан қандай даромад олиш мумкин?

2017 йил тўртинчи чорагида акциядорларга 473 407 минг ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1 193 332 минг сўм миқдорида дивиденд тўлaб берилди. 2017 йил якуни билан "Самарқанд дори-дармон" акциядорлик жамиятининг 2016 йилдаги соф даромади ҳисобидан қиймати 1250 сўмдан бўлган 480 544 дона акция чиқарилиб, жамиятнинг 385 нафар акциядорларига аввалги акциясига даромад сифатида бепул берилди. "Челак пахта тозалаш" акция­дорлик жамияти ҳам 845 нафар акциядорига даромадлари ҳисобидан 764 518,1 минг сўмлик, "Ўзқишлоқ­электрқурилиш" акциядорлик жамияти 1454 нафар акциядорига 1 933 600 минг сўмлик акцияни бепул тақсимлади.

Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорига маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан йўналтирилган бўш пул маблағларига даромад тўлаш бўйича вилоятдаги акциядорлик жамиятлари орқали 2,5 мингдан ортиқ акциядорга 4 465 537,1 минг сўм миқдорида маблағ тўлаб берилди. Аммо дивидендлар тўғрисидаги маълумотларни вақтида ошкор қилмасдан, акциядорга ўз маблағини тўламаганлиги учун Оқдарё туманидаги "Янгиқўрғон пахта тозалаш" акциядорлик жамиятининг хатти-ҳаракатлари юзасидан иш прокуратурага ўтказилди ва жамиятнинг мансабдорларига нисбатан суд томонидан маъмурий чоралар қўлланилди. 

Маҳаллий ҳамда хорижий акциядорларга жамиятлар тўғрисида акциядорлик жамиятларининг интернет сайтларига қўшимча равишда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича www.openinfo.csm.gov.uz ҳамда республика фонд биржаси (www.uzse.uz) расмий сайтларидан доимий ва ишончли маълумот олишлари мумкин.

Норбой ЖЎЛМАТОВ,

қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва

ривожлантириш маркази вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи.