Бобурмирзо Облақулов Нур-Султон шаҳри ҳокимини Самарқандга таклиф этди
- 11.10.2019 16:00
- 100
- Хориж
Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳри ҳокими Бобурмирзо Облақулов БМТнинг Бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO) томонидан ташкил этилган шаҳар туризми масалаларига бағишланган VIII халқаро саммит иштирок этмоқда.
Ҳоким саммит тадбирлари доирасида Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри ҳокими А.Кульгинов билан учрашди.
Шаҳар раҳбарлари ўзаро суҳбатда ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, иқтисодий муносабатларни кучайтириш масалаларини келишиб олишди.
Б.Облақулов Нур-Султон шаҳри ҳокимини Самарқанд шаҳрига таклиф этди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Теглар:
Самарқанд шаҳри ҳокими