Боғчада тўлов нега бир миллион сўм?

Бахтиёр КОМИЛОВ,

Самарқанд шаҳри.

– Нодавлат мактабгача таълим муассасаларидаги ҳар бир бола учун тўланаётган бадал пуллари тадбиркорларнинг ўзлари томонидан белгиланади. Нарх белгилашда мактабгача таълим муассасасида яратилган қулайликлар, тўгараклар сони, таомномадаги хилма-хиллик эътиборга олинади. Шунга кўра, Самарқанд шаҳридаги нодавлат мактабгача таълим муассасаларидаги бадал пуллари 400 минг сўмдан бир миллион сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади. Нодавлат мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминоти учун давлат томонидан маблағ ажратилмайди.

 

Саволга Самарқанд шаҳар

мактабгача таълим бўлими

мудири Д.САЙДУЛЛАЕВА жавоб берди.