Боғчадан магистратурагача соғлом турмуш тарзи ўқитилади

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

➖ мактабгача таълим ташкилотларида “Шахсий гигиена ва жисмоний тарбия асослари” машғулотлари ўтказилади;

➖ республика умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув дарсларини қайта кўриб чиққан ҳолда 1-4-синфлар учун “Тарбия” ва “Атрофимиздаги олам” фанлари, юқори синфлар учун “Биология” фани таркибида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича “Саломатлик сабоқлари” мавзулари киритилади;

➖ академик лицей, профессионал ва олий таълим муассасаларининг “Жисмоний тарбия” фани доирасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказилади;

➖ тиббиёт техникумларида валеолог, диетолог, нутрициолог мутахассисликларини тайёрлаш, нутрициолог ва диетолог магистратура (интернатура, клиник ординатура) мутахассисликларини 1 йиллик ўқув дастурлари асосида тайёрлаш йўлга қўйилади;

➖ тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат, клиник ординатура, магистратура, тиббиёт коллежлари ва Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларининг барча йўналишларида тўғри овқатланиш мавзулари алоҳида циклда ўқитилади;

➖ барча мутахассисликлар бўйича врач ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш курслари бўйича фан дастурларига “Соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш мезонлари” мавзулари киритилади.