Боку Қорабоғдаги вазият туфайли 47 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилди
- 16.10.2020 22:10
- 87
- Хориж
Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар оқибатида ҳалок бўлган озарбайжонлик тинч аҳоли сони 47 нафарга етди, 222 киши яраланди. Бу ҳақда 16 октябрь куни Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди.
“47 киши ҳалок бўлди, 222 киши жароҳатланди, 1669 та уй яшашга яроқсиз ҳолга келтирилди. Яшаш учун яроқсиз ҳолатга келган кўп қаватли уйлар сони 84 тани ташкил этмоқда. Вайрон қилинган фуқаролик объектлари сони 301 тага етди”, дейилади мамлакат Бош прокуратураси матбуот хизмати маълумотида.
Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар 27 сентябрь куни бошланди. Иккала томон ҳам бир-бирини ҳарбий ҳаракатлар бошлаганликда айблаб келмоқда. Қорабоғ ҳудудида доимий равишда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа