Болалар нафақаси ва моддий ёрдам қай тартибда тайинланади?
- 09.10.2021 16:51
- 78
- Иқтисодиёт
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тойлоқ тумани бўлими раҳбар ва масъул ходимлари ташаббус билан чиқди.
Гап шундаки, тумандаги барча маҳаллаларда сайёр қабул ўтказилган. Уларда асосан болалар нафақаси ва моддий ёрдам юзасидан кўплаб мурожаатлар тушган. Шуни инобатга олиб, бўлим томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш орқали бу мурожаатларни камайтириш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом мазмун-моҳияти ҳақида тарқатма материал (буклет) тайёрланди.
Айни кунларда ушбу буклет одамлар гавжум жойлар ҳамда маҳаллаларга тарқатилиб, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида фуқаролар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа