Пенсия жамғармаси: Январь ойи учун пенсия ва нафақалар бериш 5 январдан бошланади
- 29.12.2021 12:06
- 101
- Иқтисодиёт

Президентнинг 2017 йил 2 февралдаги қарорига мувофиқ, пенсия ва нафақалар тўлови ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, ойнинг 27 санасига қадар кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг яшаш манзилига етказилмоқда.
2022 йилнинг 1-4 январь кунлари республикамизда барча соҳа вакиллари учун дам олиш куни деб эълон қилинди.
Халқимиз ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишининг олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида Пенсия жамғармаси ва Халқ банки қуйидагини маълум қилади:
- январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ҳамда банк карталарига юкланиши 5-6 январь санасидан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
"Шифобахш" олма
- Кеча, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- 06/09, 10:39
- Самарқанд