Болани "қолип"да ушламанг

Ўнида китоб-дафтарлари. У ҳозир илҳом оғушида, уйга берилган мураккаб масалани берилиб ечмоқда. Шу лаҳза хонага онаси кирди.
– Ҳа, ўғлим, бу нима ётиш?
– Дарс қиляпман, ая.
– Узала тушиб дарс қиладими одам? Тур ўрнингдан. Бу аҳволда умуртқанг қийшайиб, букри бўлиб қоласан!
– Шундай ётиб, дарс қилиш яхши менга, ая, миям яхши ишлайди.
– Тур деяпман ўрнингдан! Муаллимларинг партада қандай ўтиришни, умуртқани тик тутишни ўргатмаганми?
– Ўргатишган, аммо менга шундай дарс қилиш яхши-да, аяжон.
Она фарзандининг гапига қулоқ солмади, уни ўрнидан турғазиб, столга ўтқазди. Боладаги илҳом париси эса учди-кетди. Ҳафсаласи пир бўлиб, бўшашди. Бу аҳволда энди дарс қилиб бўлмайди, охирлаб қолган масаланинг ечими мавҳумлашди. Яхшиси, бугунги уй вазифасини қилмайди. Боладаги иштиёқ, ҳавас, интилиш сўнди. Ўрнидан туриб, кўчага чиқиб кетди. 
Ахир кўплаб даҳолар ўз кашфиётлари, асарларини ноқулай, оғир шароитларда яратганлар. Машҳур рус сатирик ёзувчиси Н.Гоголь ўзининг юксак асарлари – "Интиқом", "Вий"ни эски қабристонда ёлғиз ўтириб ёзган. Биз эса тангри истеъдод берган болаларимизни қолипда ушламоқчи бўламиз, эркини бўғамиз. 
Бола столда ўтириб, дарс қилди нима-ю, кўрпачада узала тушиб, дарс қилди нима? Муҳими, масала ечими. Аммо у ечилмай қолди, халақит беришди. Тўғри, ота-она боласининг саломатлиги ҳақида қайғуриши керак, аммо унга "Чизган чизиғимдан чиқма", – дейиш тарбия воситаси эмас.
Энди буни қаранг: "Шеър ёздингми, сен-а? Уруғ-аймоғингда бирорта шоир ўтмаган-ку, ҳе, ҳе…". "Сен ҳадис ўқи. Ақлинг киради. Бадиий китоб ўқиб нима қиласан. Отаси жанда чопон кийиб ўтган-у, бунинг шаштини кўринг"…
Ҳозир ёш талантларимизни эътиборсиз қолдирсак, ютқазамиз. 

Муродим УМРЗОҚОВ.