Ботурхон Валихўжаев ўз даврининг зукко билимдони эди
Бугун Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ботурхон Валихўжаев таваллуд топган кун.
Олим 1932 йил 1 апрелда Самарқандда туғилган. Илмий ишлари адабиёт тарихи, адабий алоқалар, тасаввуф ва унинг намояндалари, Самарқанд адабий ва илмий муҳити тарихи, Ибн Сино, Низомий, Жомий, Навоий каби аллома ва мумтоз шоирларнинг ижодига бағишланган.
Ботурхон Валихўжаев ўз даврининг зукко билимдони, адабиётшуносликда мактаб яратган зиёлилардан бири эди. Олимнинг мумтоз адабиёт, маънавий мерос борасидаги тадқиқотлари, хулосалари нафақат мамлакатимиз, балки хорижда ҳам эътироф этилган.
Ушбу сурат ўтган асрнинг 70-йилларида олинган. Унда Ботурхон ака академиклар Воҳид Абдулла, Лазиз Қаюмов ва дўсти Сайдулла Мирзаев билан Самарқандда халқаро анжуманга тайёргарлик кўраётгани акс этган.
Ботурхон Валихўжаев 2005 йил 25 августда вафот этган.