Британияда муҳожирларга қарши намойишлар: Ротерхэмда меҳмонхонага ҳужум қилинди

Буюк Британия ҳукумати бугун мамлакатнинг турли шаҳарларида ҳафта охирида содир бўлган тартибсизликлар ортидан фавқулодда қўмитаси йиғилишини ўтказади.

Намойишлар ўтган ҳафта Ливерпул яқинидаги Саутпортдаги рақс клубига пичоқ билан ҳужум оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлгандан сўнг бошланди.

Британия Бош вазири Кей Стармер Британия шаҳарларида содир бўлаётган воқеаларни “уюшган зўравонлик” деб атади ва ғалаёнчиларни ўз қилмишларидан пушаймон бўлишлари, қонун олдида жавоб бериши ҳақида огоҳлантирди.

Норозилик намойишлари иштирокчилари мигрантлар яшириниши мумкин бўлган меҳмонхонага ўт қўйишга ҳаракат қилишган.