Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бу йилги Янги йилда энг яхши совға "эътибор" ва "нақд пул" экан

"Ижтимоий фикр" Маркази социологлари юртдошларимиз Янги йил байрамига қандай совға олишни хоҳлашларини билиш мақсадида сўровнома ўтказди.

Сўровномага кўра, аксарият иштирокчилар (41 %) "эътибор"ни янги йил учун энг яхши совға, деб билишар экан.

Респондентларнинг 38 фоизи нақд пул кўринишидаги совғалар ҳам байрамда энг муносиб совға эканлигини таъкидлаганлар.

19 % қатнашчилар турмушда зарур ва фойдали нарсаларни байрам совғаси сифатида қабул қилишни маъқул кўришар экан. Жавоб берганларнинг атиги 2 фоизи чин кўнгилдан берилган туҳфани афзал билишди.

"Сўровнома Марказнинг телеграм канали орқали онлайн тарзда ўтказилганлиги боис Республика бўйлаб иштирокчиларни қамраб олиш имконини берди. Сўровномада 1162 нафар респондент иштирок этди ва натижалар уларнинг жинси ҳамда ёшига нисбатан тақдим қилинди", дейилган марказ ахборотида.