Бугун, 3 март – Бутунжаҳон ёввойи табиат куни

Бу кун ёввойи фауна ва флоранинг хилма-хиллиги ҳамда гўзаллигига эътибор қаратади, шунингдек, инсонларнинг экологияни муҳофаза қилиши қанчалик фойда келтириши ҳақида хабардорликни оширишга ёрдам беради.

Қолаверса, иқтисодий, экологик ва ижтимоий жиҳатдан салбий оқибатларга олиб келадиган ёввойи табиатга нисбатан ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтириш зарурлигини эслатиб туради. Биологик хилма-хилликнинг йўқотилишини тўхтатиш Барқарор ривожланишнинг 15 та мақсадидан биридир.

2024 йилги Бутунжаҳон ёввойи табиат куни мавзуси рақамли инновацияларга қаратилган бўлиб, табиатни муҳофаза қилишнинг рақамли технологиялари ва хизматлари ёввойи табиатни асраш учун муҳимлигини, ёввойи ҳайвонларнинг барқарор ва қонуний савдоси инсон ҳамда ёввойи табиатнинг биргаликда яшаши учун фойдали эканлигини таъкидлайди.