Бугун Иштихон туманида бир қатор ижтимоий-иқтисодий объектлар фойдаланишга топшириляпти

Дастлаб туманда янги бунёд этилган спорт мактабининг универсал спорт зали фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўм бўлган мазкур бинода мини-футбол, гандбол, баскетбол, волейбол каби спорт турлари билан шуғулланиш мумкин.

Мажмуанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

- Шу пайтгача тумандаги бор имкониятлардан фойдаланиб, иштихонлик ёшлар Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни қўлга киритяпти, - деди ҳоким. - Масалан, Ўзбекистон аёллари ўртасида биринчи жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова яқинда Париж-2024 олимпиадасида иштирок этди. Бу мажмуада шуғулланадиган иштихонлик ёшлар бундан-да юқори натижаларни қўлга киритишига ишонамиз.