Бугун Қуёшда учта чақнаш юз берди

22 апрель куни эрталаб Қуёшда учта заиф аланга чақнаши юз берди. Бу ҳақда Фанлар академияси Физика институти Қуёшнинг рентген астрономияси лабораторияси маълумотига асосланиб "РИА Новости" хабар бермоқда.

"Қуёшда учта «С» ва ундан юқори даражадаги чақнашлар бўлган", дея хабарни келтиради агентлик.

Таъкидланганидек, чақнаш соат 9:10, 10:00 ва 10:50 да (Тошкент вақти билан) содир бўлган.

20 апрель куни ҳам академияда қуёшда чақнаш рўй бергани ҳақида хабар берилган. Лаборатория раҳбари Сергей Кузиннинг сўзларига кўра, «ҳозирги вақтда Қуёшнинг минимал фаоллашуви даври кузатилгани ва сўнгги пайтда устма-уст тўрт-бешта шундай ҳодиса рўй бергани билан бу чақнаш ноёбдир".

2020 йил декабрь ойида Россия Фанлар академиясининг (РАС) космик тадқиқотлар институти директори Анатолий Петрукович Қуёшнинг тўсатдан портлаши эҳтимолини баҳолаган эди. Унга кўра, Қуёшга бўлган катастрофик ташқи таъсир яқин атрофдаги юлдузнинг портлашига олиб келиши мумкин. Бироқ, назарий жиҳатдан портлаши мумкин бўлган энг яқин юлдузлар биздан ўнлаб ёруғлик йили узоқликда, шунинг учун ҳар қандай башорат илмий асосга эга эмас.

Г.Холдорова тайёрлади.