Бугун Самарқандда вилоятида 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди

Тузалганларнинг барчаси Самарқандан вилоятидан (Самарқанд шаҳри, Тойлоқ ва Оқдарё туманларидан 7 нафардан, Иштиҳон ва Пайариқ туманларидан 2 нафардан, Самарқанд туманидан 1 нафари) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг 8 нафари эркак, 18 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги эса 11 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 103 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 129 нафарга етди.

Шундай қилиб, юртимизда бугун куннинг биринчи ярмида жами 60 нафар бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2136 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.