Бугун Халқаро ҳамширалар куни

Халқаро ҳамширалар кунини ташкил этиш тўғрисидаги қарор 1899 йилда тузилган Халқаро ҳамширалар кенгашига тегишли. Бу Австралия, Канада, Дания, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда ҳамширалар ишни қадрлаган дунёдаги биринчи профессионал аёллар ташкилоти бўлди.

COVID-19 пандемияси бошлангандан буён соғлиқни сақлаш тизимлари, соғлиқни сақлаш ходимларига мисли кўрилмаган даражада оғир юк, масъулият ташланди. Бунда ҳамширалар ўрни беқиёс бўлди, улар пандемияда бевосита иштироки, ўз тажрибаси ва касбий маҳорати, инсонийлик фазилатлари ва қатъиятларини яна бир бор намоён этишди.

Маълумот ўрнида: 12 май ҳамширалик иши асосчиси Флоренс Найтингейл (1820-1910) туғилган кунда дунё ҳамширалари ўз касб байрами - Бутунжаҳон ҳамширалар кунини нишонлашади.