Бугундан 1-синфга қабул бошланди
1-синфга қабул 2 босқичда амалга оширилади.
➖1-босқич. 20 июндан 31 июлга қадар мактабларга маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилади.
➖2-босқич. 1-15 август кунлари микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари амалга оширилади. Бунда, умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг етарли эканлигини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
43 та туман (шаҳар)да (https://uzedu.uz/uploads/downloads/g4ElwBzmtKKWpcohIVRpl5WKJWAqo2C0.pdf) 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда, ота-оналар 20 июнь соат 12:00дан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилинади.
Батафсил маълумотларни @mymaktab_uz телеграм канали ёки ☎️ 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.
Маълумот учун: 2023-2024 ўқув йилида республикамиз бўйича 730 мингдан ортиқ бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз: “Таълим тўғрисида”ги Қонунга асосан (https://lex.uz/docs/5013007) болалар, улар 7️ ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Яъни бу йил 1-синфга 2016 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.