Бугундан мамлакатимизда "Ёшлар туризми ҳафталиги" бошланди. Қандай чегирмалар бор?
- 04.01.2023 10:53
- 141
- Саёҳат
Ҳафталикдан кўзланган мақсад ёшларни таътил вақтида мавсумий имтиёзли туристик пакетлар асосида диққатга сазовор жойларга саёҳатларини ташкил этиш, талабалар, ўқувчилар ва маҳаллалардаги аҳоли ва ёшларнинг саёҳатларини ташкил этиш. Шунингдек ногиронлиги бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларнинг республикамиз бўйлаб саёҳат қилиши учун зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Ҳафталик доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан саёҳат қилувчи ёшлар учун вилоятлараро қатновчи автобус, авиа ва темирйўл чипталарга чегирмалар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ташиш хизматларига ихтиёрий чегирмалар белгиланган.
Бугун, 4 январь куни Самарқанд шаҳар мактабларининг 100 нафар фаол ўқувчилари ҳамда кам таъминланган оила фарзандлари учун Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари ва “Silk Road Samarkand” туризм марказига саёҳат ташкил этилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 32 дақиқа аввал
- Долзарб