Бугуннинг ўзида 102 нафар бемор коронавирус дардидан фориғ бўлди

Айни соатларда бир йўла икки ҳудудда: пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар, жами 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда соғайганлар сони Тошкент шаҳрида 1543 нафарга, Навоий вилоятида 142 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун кун давомида 102 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3459 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 4482 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 1005 нафар бемор даволанмоқда.