Булунғурлик ёшлар “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги” соҳиби бўлди

28-29 октябрь кунлари Самарқандда “Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги” спорт мусобақалари ва кўрик-танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан 14 жамоа “Мен қутқарувчиман” эстафетаси, ижодий тақдимот, шахмат, волейбол ва арқон тортиш мусобақалари ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинида беллашди.

Баҳслар натижасига кўра, вилоятимизнинг Булунғур тумани ёшлари ғолиб бўлиб, вазири кубогини қўлга киритди. Кейинги ўринлар Наманган ва Қашқадарё вилоятлари ёшларига насиб этди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Х.Алибоев иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга кубок, диплом, медаль ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Илҳом Боқиев.