Бундестагни Бербель Бас бошқаради
- 27.10.2021 15:27
- 35
- Хориж
Германия социал-демократик партияси вакили Бербел Бас кўпчилик овоз билан Бундестаг раиси этиб сайланди.
Урушдан кейин Германия тарихида учинчи марта мамлакатдаги асосий лавозимлардан бирини аёл эгаллади. Немис сиёсатининг фахрийси, 79 ёшли Вольфганг Шойбле 53 ёшли Бербель Басга ўрнини бўшатиб беради.
«Ишончим комилки, бу қонунчилик даврида биз фуқаролар билан янгича яқинлашмоқдамиз ва бу фақат парламентга ҳақиқатан ҳам турли гуруҳ вакиллари киргани учун эмас. Мен бу мамлакатда кўпчиликка, айниқса сиёсатчилар эътибор бермаётганини ҳис қилганларга қўлимни узатаман».
Шу куни Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер канцлер Ангела Меркель ва унинг вазирлар маҳкамаси аъзоларига вазифасидан бўшагани ҳақида расмий рухсатномаларни топширди. Улар Германия янги ҳукумати тузилгунига қадар ўз ваколатларини вақтинчалик амалга оширади.
Ҳукмрон коалиция бўйича музокараларни Германия социал-демократик партияси, Эркин демократик партия ва «Яшиллар» партияси олиб бормоқда.