Бурун ва қулоқ учун солиқ

Ҳукмдорлар учун энг қулай пул йиғиш усули аҳолидан солиқ ундиришдир. Бундан ҳар қанча уринмасин бирорта фуқаро қочиб қутула олмайди (“АиФ” 2021 й. 4-сон).

XIV асрнинг иккинчи ярми дунё даромад солиғига ўта бошлаганига қадар, масалан, Россияда жон солиғи тўланган. Деҳқонми, мешчанми, қарими-ёшми, гўдакми-тирик жон борки, жон солиғи тўлашга мажбур бўлган. Бундай одамийликка зид ҳар хил бемаъни солиқлар бошқа жойларда ҳам амалда бўлган.

Тибетда патриархал тартиб бошқа мамлакатларга қараганда узоқроқ ҳукм сурган. 1926-1927 йилларда солиқ ундириш шу даражага етганки... бурун ва қулоқ учун ҳам ўлпон ундирилган. Масалан, бурни узун одамлар бурни пачоқ одамларга қараганда 2-3 марта кўп солиқ тўлаган.

Ҳар бир қулоқдан бир танга ундирилган. Қайсидир бечора тўлай олмаса битта қулоғи кесилган ва солиқ икки баравар камайган.

1999 йилда Венецияда жамоат ҳожатхонасига кирганлар учун сайёҳлардан пул олиш жорий этилган. Венецияликлар учун эса 2 баравар кам тўлов белгиланган, аммо олдиндан абонемент олиб қўйган бўлмаса, қимматроқ тўлашга тўғри келган.

Хитойда 2006 йилдан бошлаб овқат ейиш учун қошиқ ўрнида ишлатиладиган ёғоч таёқчаларга солиқ жорий этилган. Ҳукумат шу тариқа ўрмонлар кесилишини камайтирмоқчи бўлган.

Австрияда тоғ чанғисида пастга шўнғиган ҳар бир киши, албатта, “гипс йиғими” тўлайди. Мабодо спортчи йиқилиб жароҳат олса, ҳукумат даволаш учун олдиндан ҳақ олиб қўяр экан.

Янги Зеландия ва Эстонияда қорнидан атмосферага кўп метан гази чиқарадиган сигирлар учун ичак солиғи ундиришга жиддий қаралмоқда.

Солиқ тарихига назар солинса, бундай бемаъни солиқлар тури кўп учрайди.

Т.Шомуродов тайёрлади.