Бутун дунё сизга қарши бўлиб тургандай туюлса, ёдингизда бўлсин, самолёт шамолга қарши парвоз қилади

XIX асрнинг 90-йиллари охирида Детройтдаги электр компаниясида ёш механик ҳафтасига 11 доллар маош олиб ишларди.

У кунига 10 соат ишлаб, уйига келганда кўпинча ҳовлисидаги омборхонасида янги турдаги двигатель ихтиро қилишга уриниб, ярим кечагача шу ерда қолиб кетарди.

Отаси йигит ўз вақтини беҳуда сарфлаётганига амин эди, қўшнилари уни ақлдан озган дерди, фақат рафиқасидан бошқа ҳеч ким бу ишлардан арзигули бирор нарса чиқишига ишонмасди...
У тунда бир неча соат давомида керосинли чироқни Генри боши устида ушлаб туриб, ишлашига ёрдам берарди. Қўллари кўкариб кетар, тишлари тақилларди, совуқларда кўп вақт туриши сабаб тез-тез шамоллаб қоларди, лекин... У ўз эрига жуда ишонарди!

Йиллар ўтиб, омборхонадан гувиллаган шовқин эшитилди ва қўшнилар йўлда ғилдиракли аравада отсиз кетаётган тентак ва унинг хотини кўриб қолишди.
Тентаксимон йигитнинг исми Генри Форд эди.
Кейинчалик бир журналист ихтирочи Генри Форддан бошқа ҳаётда ким бўлиб туғилишни истардингиз, деб сўраганида Генри оддийгина жавоб берди: “Ким бўлиб туғилсам ҳам... фақат рафиқам ёнимда бўлишини хоҳлардим”.
Дарвоқе, сарлавҳадаги тафаккурона фикрни ҳам Генри Форд айтган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.