Чекувчиларда коронавирус оғирроқ кечади

Ёнаётган сигарета таркибида инсон саломатлиги учун зарарли 400 га яқин  бирикма мавжуд. 20 дона сигарета  чекилганда 1 грамм тамаки қатрони ҳосил бўлади, ҳар қандай мукаммаллашган фильтр 20 фоиздан ортиқ моддани тутиб  қололмайди. Чекадиган одамларда бу иллат юқори нафас йўлларининг яллиғланишига  олиб келади ва асорат қолдиради.

Коронавирус пандемияси даврида чекувчиларда хасталик оғирроқ кечади ва  салбий оқибатларга олиб келади. Бундан  ташқари, чекиш юрак қон-томир касалликларини келтириб чиқаради. Гипертония, миокард инфаркт кашанда беморларда 5 баробар кўп учрайди. Ҳозирги вақтда ёшлар ўртасида тамаки, нос чекувчилар кўпайиб кетмоқда. Носни безиён деб ўйловчиларга айтиш мумкинки, у асосан тамаки талқонидан тайёрланади. Қуритилган тамаки нос ҳолига келиши учун унга маълум миқдорда кул, сўндирилган оҳак, кунжут  мойи қўшилади. Булар ўз  навбатида концероген модда, яъни рак пайдо қилувчи моддалар  ҳисобланади.

А.БОЗОРОВ,

Б.РАҲИМБОЕВ, врач-наркологлар.