Чехия президенти Земан ваколатидан маҳрум қилиниши мумкин

Чехия Сенати бугун, 19 октябрь куни касалхонага ётқизилган Президент Милош Земаннинг вазифаларини бошқа расмийларга топшириш имкониятини муҳокама қилади, деб ёзади РИА Новости маҳаллий ОАВга таяниб.

"Сенатор (Милош) Выстрчилнинг айтишича, Сенат бугун Чехия Конституциясининг 66-моддасига биноан Земанни президент ваколатидан маҳрум қилиш-қилмаслигини ҳал қилади".

Якуний қарорни парламентнинг иккала палатаси ҳам қабул қилиши керак. Қуйи палатанинг биринчи мажлиси 8 ноябрга белгиланган. Президент ваколатлари спикер ва бош вазирга берилиши мумкин. Аммо гап Земаннинг вазифасидан олиниши ҳақида кетмаяпти, у 2023 йилгача президентлик лавозимини эгаллайди.

Айни пайтда Милош Земан Прагадаги Марказий ҳарбий госпиталнинг анестезиология-реанимация бўлимида ётибди. У 10 октябрь куни парламент сайловларида партияси мағлубиятга учраган бош вазир Андрей Бабиш билан учрашувдан сўнг зудлик билан касалхонага ётқизилган эди.