Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Чехия сиёсий инқироз ёқасида: Президент Земан касалхонага ётқизилди

Президент Милош Земан Бош вазир ва АНО (автоном нотижорат ташкилот) ҳаракати раҳбари Андрей Бабиш билан учрашгандан сўнг касалхонага ётқизилган. Ҳозир у Прагадаги Марказий ҳарбий госпиталда.

Земаннинг даволовчи шифокорининг сўзларига кўра, бу сурункали касаллик асоратлари туфайли юз берган.

Маълумки, 77 ёшли президентда оёқ невропатияси касаллиги бор. Бу касаллик туфайли у яқинда ногиронлар аравачасига ўтирди ва оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, унинг жигарида ҳам жиддий муаммолар пайдо бўлган.

Айни пайтда сайлов ғолибларидан қайси бирига ҳукумат тузиш ишониб топшириш Земанга боғлиқ.

Бабишнинг ҳукмрон партияси парламент сайловларида мухолифатнинг "Бирга" коалициясига 0,6 фоиз фарқ билан ютқазди. Шу билан бирга, АНО марказчилик ҳаракати парламентнинг қуйи палатасидаги 200 депутатлик мандатидан 72 тасини, "Биргаликда" коалицияси эса 71 тасига эга бўлди.

Андрей Бабиш ҳам, "Бирга" коалицияси томонидан кўрсатилган фуқаролик демократик партияси раҳбари Петр Фиалу ҳам ҳукуматни бошқаришга тайёр эканликларини билдиришди.

Чехияликлар ўтган сайловларнинг кутилмаган натижаси ва мамлакатдаги вазият ҳақида шундай фикрда:

- Мен жуда хурсандман, чунки бу ўтган асрнинг 90-йилларидан бери маълум бўлган сиёсатга ва 1989 йил ноябрда биз бошлаган барча яхши нарсаларга қайтишдир.

- Ростини айтсам, нима кутишни ҳам билмайман. Лекин, менимча, Бабиш озчилик ҳукуматни тузишга ҳаракат қилади ва бунда «сувдан қуруқ» чиқа оладими, айтиш қийин. Кўрамиз. Президент қандай қарорга келишини олдиндан айтиб бўлмайди, чунки ҳозир унинг роли ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Земаннинг даволовчи шифокори сўзларига кўра, давлат раҳбари касалхонада қанча вақт қолиши номаълум, бунга бир неча ҳафта керак бўлиши мумкин.