Чехия ҳукумати мамлакат бўйлаб фуқаролар ҳаракатланишини чеклади

Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати ошгани сабабли, Чехия ҳукумати мамлакат бўйлаб фуқаролар ҳаракатланишини чеклади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Роман Примула маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ишга боришга ёки бизнес мақсадида ҳаракатланишга, оила аъзоларини кўришга боришга, озиқ-овқат ва ҳаётий эҳтиёжлар билан боғлиқ бошқа жойларга ташриф буюришга рухсат берилади. Бундан ташқари, тиббиёт масканларига боришга ҳам рухсат бор.

19 октябрь куни Прагада коронавирус инфекцияси билан касалланган сайёҳлар учун меҳмонхона очилганлиги ҳақида маълум қилинган эди. У мулоқотсиз фаолият кўрсатади, меҳмонхонага жойлашиш ишчи-ходимлар иштирокисиз, виртуал ёрдамчи кўмагида амалга оширилади.