Чилқудуқдан шикоят: “Обод қишлоқ” дастуридаги ишлар маҳалламизни обод қилмади”

“Самарқанд шаҳар Чилқудуқ маҳалласидан мурожаат йўллаяпмиз. Маҳалламизда 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштириш ишлари олиб борилган эди. Аммо кўп ишлар номигагина бажарилди.

Асосий йўл Самарқанд кўчасидаги асфальт фақат машиналар ўтиши учун қилинган бўлиб, четида сув кетиши учун ариқ ҳам лоток ҳам қилинмади. Пиёдалар учун йўлак ҳам йўқ. Қилинган асфальтга “уклон” берилмаган, йўл сифатсиз қилинган.

2020-2021 йилларда мазкур кўчада канализация қувурлари тортишди, аммо у ҳам сифатсиз. Канализация чўкиб боряпти. Кўча ва атрофида сув оқиб кетиши муаммога айланган. Йўллар ёмонлиги учун бўлса керак, автобус қатнови ҳам йўқ, аҳоли қиммат нархларда таксиларда ишга қатнайди”.