Чўмилиш ва оммавий дам олиш жойларида нималар тақиқланишини биласизми?
Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:
- тақиқловчи белгилар ва «Хавфли»!», «Чўмилиш тақиқланади!», «Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!» сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;
- тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;
- моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;
- техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва буйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
- сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;
- алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;
- сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;
- ёлғон тревога сигнали бериш;
- вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;
- сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;
- пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;
- кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;
- сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;
- 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;
- шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;
- овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;
- товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;
- қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.