Чўянтепа узумлари хорижга ҳам экспорт қилинади
- 30.08.2021 14:46
- 129
- Самарқанд
Булунғур туманининг Чўянтепа маҳалласида 594 хонадон бўлиб, уларнинг 500 тасида узум парваришланади.
“Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили айнан чўянтепаликларга хос. Уларнинг тажрибасини бошқа маҳаллаларга ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида бу қишлоқда тез-тез кўргазмали семинарлар ўтказиб турилади.
- Томорқам 30 сотих, - дейди шу маҳаллада яшовчи Султон Пардаев. – 22 сотихида узумнинг қора кишмиш, оқ кишмиш, ҳусайни тоифи каби навларини парваришлайман. Асосан, сўри усулида етиштирилган узум яхши ҳосил беради. Ҳар бир тупдан ўртача 50 килограммгача узум оляпмиз.
Маҳалладаги уста деҳқонлар яқинда Олтиариқ туманидаги кўргазмали семинарда иштирок этиб келгач, ҳовлисидан ташқари йўл четларида ҳам войиш усулида узум етиштира бошлади. Келгусида маҳалладаги ҳар бир хонадон ва кўчаларда войишлар ташкил этиш режалаштирилган.
Эъзоза Мейлиева,
Динора Ҳамидова,
Бахтиёр Мустанов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- 26 дақиқа аввал
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 36 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 53 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 3 соат аввал
- Мутолаа