Чуст пичоқлари. Уларнинг аслини нима учун чет элликлар биздан кўра яхши билади?
Чуст ўзининг темирчилари ясаган пичоқлари билан машҳур. Пичоқлар бозорда 7 минг сўмдан 1 миллион сўмгача нархда сотилади. Уларнинг аслини, яъни қимматбаҳо металлдан тайёрланганини ўзбекистонликлардан кўра чет эллик сайёҳлар яхши билади. Ҳатто расталарга терилган қатор пичоқлар орасидан асл Чуст пичоқларини ажрата олади. Сабаби, улар Ўзбекистонга келишларидан олдин ватанимизга оид маълумотлар билан танишиб, бу ердаги асл маҳсулотлар ҳақида ахборотга эга бўлади.

Чуст пичоқларининг машҳурлиги ва сифатлилиги шундаки, қанча ишлатманг, йиллар давомида эскирмайди.